Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан:
— Бухоро вилоятида 24,3 млн куб метрни (24,2 млрд сўм);
— Фарғона вилоятида 19,3 млн куб метрни (19,3 млрд сўм);
— Жиззах вилоятида 9,9 млн куб метрни (10 млрд сўм);
— Самарқанд вилоятида 10,1 млн куб метрни (8,5 млрд сўм);
— Тошкент шаҳрида 7,1 млн куб метрни (7,1 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича:
— АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд сўм);
— иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд сўм);
— бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд сўм);
— умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд сўм) ҳолатлар аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.