У 14 дона майнинг қурилмасини юқори кучланишли электр энергиясига улаб, давлатга 2,6 млрд сўм зарар етказган. Шунингдек, Тошкент ва Наманганда ҳам «свет»ни ўғрилаш ҳолатлари аниқланди.
Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган темир эритиш ва металл ишлаб чиқариш цехи электр ҳисоблагич ўрнатмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Мазкур цех давлат бюджетига 1,6 млрд сўм моддий зарар етказган.
Шунингдек, Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида фуқаро ўзининг яшаш уйида ноқонуний майнинг фермаси ташкил қилган. У хонадонда 14 дона майнинг қурилмасини юқори кучланишли электр энергияси ёрдамида ишлатиб келган.
Аниқланишича, мазкур хонадон соҳиби давлатга 2,6 млрд сўм зарар етказган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.