Янги ҳоким пойтахт ирригация тизимини яхшилаш учун 700 млн сўм ажратди
Маблағ ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш учун таъмирлаш ишларига сарфланади.
Тошкентда ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида дренаж ва коллекторларни (ирригация тизимини) таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш учун 700 млн сўм ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси Шавкат Умрзоқов тегишли
қарорга қўл қўйди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошида кузатилган кучли ёмғир натижасида пойтахтда кўчалар ва метрони сув босиш ҳолати кузатилди.