Қайси вилоятда «103» хизмати энг кўп ёлғондан чақирилаётгани маълум қилинди

Қайси вилоятда "103" хизмати энг кўп ёлғондан чақирилаётгани маълум қилинди

Сўнгги уч ой давомида тез тиббий ёрдам хизмати 900 мартага яқин ёлғондан чақирилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида “103” хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, республика бўйича тез тиббий хизматига энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида (189 та) қайд этилган.

Кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида (2 та) рўйхатга олинган.

«Баъзан “103”га қўнғироқ қилиб, беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари учрайди. Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради», - дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали директори Илҳом Асланов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.