У ер майдонини сотиб олиб бериш эвазига 5,3 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари ҳимоя ҳудудидаги ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб бериш эвазига 5,3 млн сўм олган вақтида ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.