Навоийдаги қурилиш моллари сотиладиган 3 қаватли савдо маркази ёниб кетди — видео

Навоийдаги қурилиш моллари сотиладиган 3 қаватли савдо маркази ёниб кетди — видео

Ёнғинни ўчиришга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 23:03да Кармана тумани И.Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, 14та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган.

«Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.