38 ёшли эркак эшак томорқа ерига зарар етказганлиги сабаб унинг икки қулоғини кесган. Жонивор кўп қон йўқотиши натижасида ҳалок бўлган.
Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, У.А. МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.