Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

Бундан аввалроқ, бошқа бир тумандаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат ичидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ХТБга қарашли мактабларнинг бирида ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанлиги тўғрисида ўқувчи ота-онасининг мурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, туман прокуратураси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

5-умумий ўрта таълим мактабига 2023 йил 13 апрель куни «Tabassum NUKUS» МЧЖ томонидан 267 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари намунаси Қорақалпоғистон Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.

«Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.