Маълум бўлишича, иккита Spark ўзаро тўқнашган. Натижада, биринчи Spark бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб юборган.
Аниқланишича, 1988 йилда туғилган Н.Р. Spark'ни ишончнома орқали бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламай, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ж.Ғ.га тегишли Spark билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўл четида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, 1983 йилда туғилган пиёда турли хил тан жароҳатлари, 2-даражали кома ҳолати ташхиси билан касалхонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 11 апрель куни соат 02:15 да вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.