Келгуси ҳафта бошида республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида совуқ тушиши мумкин.
Ўзгидромет хабарига кўра, 17 апрель куни совуқ антициклон таъсирида республиканинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади. Устюртда кечаси ҳаво ҳарорати 2 ... 3 даражагача тушиши кутилмоқда.
«Ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг ноль даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтириши, бу қишлоқ хўжалиги учун «совуқ уриш» (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.