У кўп миқдорда дориларни ичиб юборган.
Аниқланишича, Хатирчи туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқиётган, вояга етмаган С.А. жорий йилнинг 7 апрель куни соат 14:10 ларда яшаш ҳовлисида кўп миқдорда дори истеъмол қилган. Қиз соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган.
Беморнинг аҳволи оғирлашганлиги учун у Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Бугунги кунда бемор кома ҳолатида бўлиб, шифокорлар томонидан унга даво муолажалари олиб борилмоқда.
Хатирчи туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.