Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилишган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.