Уларнинг иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди. Улар ҳаво ҳолатини онлайн режимда веб-сайт орқали тақдим этади.
Олиб келинган ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияларининг иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди.
Айни пайтда мутахассислар станцияларни созламоқда ва синов тариқасида ишга туширмоқда. Шундан сўнг, ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.
Станцияларни ишга туширишдан аввал Ўзгидрометнинг жойлардаги ходимлари учун ўрнатилаётган станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилиши ҳақида топшириқ берганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.