Пойтахтда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форумида мазкур соҳада ҳамкорликка оид шартномалар имзоланди.
Тадбирда таъкидланишича, 2022 йилда “NEPHROCARE HEALTH” компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида Нукус шаҳрида 150 ўринли, Боғот ва Урганч туманларида 250 ўринли гемодиализ марказлари ишга туширилиб, 12 млн доллар миқдорида инвестиция киритилди. Ушбу компания куни кеча Тошкент шаҳрида ҳам 160 ўринли гемодиализ марказини ишга туширди.
Форум доирасида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан 300 миллион долларлик 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди.
Шу билан бирга, Ҳиндистонда тиббиёт соҳасининг бир қатор вакиллари тиббиёт соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Тиббий таълим ва шифокорлар малакасини оширишга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ҳинд олимларига «Фахрий профессор» унвони берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.