Пенсия жамғармаси Жаҳон банкининг пенсия ёшини 65 ёшга кўтариш бўйича тавсияларига муносабат билдирди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ушбу маълумотга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳозирда бу борада ҳеч қандай таклиф ёки лойиҳа тушмаган. Бу масала кун тартибида эмас. Жамғарма фуқароларни бундан хавотирланмаслиги маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда эркаклар учун пенсия ёши 60 ёшдан, аёллар учун 55 ёшдан бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.