Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг, иш фаолиятини олиб бораётгани маълум қилинди.
Кенг муҳокамалардан сўнг вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Абдураҳмонов иш фаолиятини олиб бораётганини маълум қилди.
«Пахтаобод туманининг Дўстлик массивида 55 гектар майдондан иборат саноат зонаси ташкил этилмоқда. Бугун ушбу саноат зонасида бўлган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишларнинг бориши билан яқиндан танишди. Иш суръати ва сифатига аҳамият қаратган ҳолда қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.