Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.

Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари:

22 апрель —шанба;

23 апрель — якшанба;

24 апрель — душанба (кўчирилган дам олиш куни).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.