1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларнинг оғирлиги 76 грамм бўлган.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган «Государыня императрица Мария Феодоровна» ва «25 рублей» ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.