Олий суд жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида судланганлар ва тайинланган жазолар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтган 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида эса жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Маълумот учун, озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.