Қўшимча дақиқаларда футболчилар ҳакамни ноҳақликда айблаган ва тортишув юз берган.
Ўйин вақтида жамоат хавфсизлигини таъминловчи Миллий гвардия ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Икки жамоа ўртасидаги ўйинда ҳисоб “Насаф” жамоаси фойдасига 1:0 бўлиб, қўшимча дақиқаларда “Бунёдкор” жамоаси ҳисобни 1:1 га тенглаштирди. Шундан сўнг, ушбу ўйинни бошқарган ҳакамни ноҳақликда айблаган тарафдорлар ўртасидаги ўзаро ҳурматсизлик оқибатида тортишувлар юзага келган. Унга мураббийлар ва захирадаги ўйинчилар ҳам аралашиб, натижада жанжаллашиб кетишган.
«Мазкур ўйин давомида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган Миллий гвардия ва ИИББ ходимлари томонидан ҳолат ўз вақтида бартараф қилинди. Тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, мазкур вазият ЎФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда ЎФА ва ЎзПФЛ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд видеоматериаллар ҳамда учрашув расмийлари ҳисоботи ўрганиб чиқилмоқда. Барча маълумот ва материаллар тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилади. Айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.