Улар тўппончасимон олов ёндиргич ёрдамида видео олиб, интернетда «машҳур» бўлишга уринган.
Аниқланишича, ҳуқуқбузарлар 2001 ва 2002 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда Тошкент давлат техника университети талабалари бўлган.
Улар қўпол ҳаракатларни асосан ички ишлар ходимлари ёнида амалга оширган.
"Бу видеони олишдан мақсад, асосан Instagram'да кўпроқ обуначи ва like йиғиш бўлган. Видеодан кейин 1500та обуначи қўшилди. Мен бу ғояни қозоқлардан ўғирлаган эдим. Бу даражада бўлиб кетади деб ўйламагандим. Пушаймонман,- дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
Мазкур ҳолат бўйича маъмурий иш ЖИБ Чилонзор туман судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган 2 нафар шахсга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.