Инсонпарварлик ёрдами орасида ун, ўсимлик ёғи, гўшт консервалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.
Ҳайратон шаҳрида президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов, Афғонистон иқтисодиёт вазири Дилмуҳаммад Ханиф ва бошқа шахслар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.