Ёнғинга машинанинг двигатель қисмида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М 37 автомобиль йўлининг 12-километрида юк автомобилининг двигатель қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.