Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади — рўйхат

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади — рўйхат

Масжидлар жойлашган кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши сабаб ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш сўралмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрел соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахт кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Бектемир тумани:

“Хўтон« масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;

Мирзо Улуғбек тумани:

“Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача;

Миробод тумани:

»Қўйлиқ ота" масжиди олдидаги ТҲАЙ– Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача;

Олмазор тумани:

«Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон — Сағбон кўчалари кесишмасигача.

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Шайхонтоҳур тумани:

«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси — Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

«Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;

«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;

Чилонзор тумани:

«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта Қани кесишмасигача;

«Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;

«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси — Бунёдкор — Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;

Учтепа тумани:

«Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта Қаъни кўчалари кесишмасигача.

«Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;

Юнусобод тумани:

«Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ – КҲАЙва Кўргазма кўчалари кесишмасидан ТҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.

«Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.

Яшнобод тумани:

«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.

«Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон — Салоҳият кўчалари кесишмасигача.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.