Руҳий касалликлар диспансери бош шифокори фуқарони меҳнатга лаёқатсизлиги ҳақида хулоса бериш эвазига қарийб $400 талаб қилган.
Маълум қилинишича, шифокор фуқаролардан бирига руҳий ҳолатида ўзгариш бўлгани сабабли меҳнатга лаёқатсизлиги ҳақида хулоса бериш эвазига қарийб 400 АҚШ доллари беришни талаб қилган.
У бунинг учун фуқаро диспансерда ётиб даволанганлиги тўғрисида касаллик тарихини тўлдириб, руҳий касал сифатида рўйхатга қўйган.
Аслида фуқаро диспансерга келмаган бўлса ҳам, шифокор расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, хизмат хонасида ишлов берилган 4,3 млн сўм пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.