22 ёшли аёлнинг айтишича, у пулдан қийналганлиги сабаб боласини сотмоқчи бўлган.
ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан Фарғона вилояти Учкўприк туманида аризага асосан тезкор тадбир ўтказилган. Унда мазкур туманида яшовчи 22 ёшли аёл 2022 йил август ойида туғилган қизини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, аёл оилавий шароити яхшимаслиги, пулдан қийналиб қолгани учун бу ишга қўл урган.
«Болага зориққан бир опа бор экан. Ҳам савоб, ҳам уйим йўқлиги учун боламни унга бермоқчи бўлдим», - дейди аёл.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.