Эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Мазкур Қонун 2017 йили янги таҳрирда қабул қилинган бўлиб, унда асосий янгиликлар шахсларнинг мурожаат қилиш усуллари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилди, мурожаат қилувчи ва мурожаатни қабул қилувчи, шунингдек мурожаатни ўз вақтида кўриб чиқишни назорат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилди.
Охирги йилларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилди. Энди уларнинг бу ҳуқуқини кафолатлаш зарурати ҳам бор. Чунки у ёки бу даражадаги амалдорлар хоҳиши билан мурожаат ва шикоят қилган инсонларнинг ҳуқуқлари таъминланмай қолмаслиги керак.
Янгиланаётган Конституцияда шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари такомиллаштирилган ҳолда янгиланмоқда. Хусусан, 40-модда билан эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Бундай конституциявий ҳуқуқ шахсга ўзи ва бошқалар билан биргаликда, яъни жамоавий тарзда нафақат давлат органлари, муассасалари ёки халқ вакилларига, балки ўзи истиқомат қилаётган маҳалласига ҳам мурожаат қилишни конституция даражасида кафолатлашга олиб келади.
Киритилаётган ўзгартириш шахсларнинг мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқ билан таъминланиш доирасини кенгайтириб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг янада фаоллашувига, фуқароларни қийнаётган муаммоларни бирламчи бўғинда, тезкор ҳал қилишга ёрдам беради.
Эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.