Қурилиши тугалланмаган объектда макаб ўқувчи қизлари ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳодиса 13 апрель куни Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида содир бўлган.
2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказишган.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мактаб маъмурияти жанжал иштирокчиларининг ота-оналарини чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб борган. Воқеа юзасидан мактаб маъмурияти Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.