Рейслар Москва-Самарқанд йўналишида ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сув арчаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди. Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича рейслар ҳафтасига икки марта – жума ва душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, «Победа» — Россиянинг авиакомпанияси ҳисобланади. У «Аэрофлот — Российские авиалинии» гуруҳининг шуъба корхонаси, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.