7-синф қизлар 8-синф қизни дўппослашган ҳамда ҳолатни видеога олиб, Instagram саҳифасига қўйишган. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, видеода акс этган воқеа 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани «Самарқанд дарвоза» МФЙ Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.
Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаб тарқатган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.