Сурхондарёда она фарзандини таёқ билан аёвсиз калтаклади

Сурхондарёда она фарзандини таёқ билан аёвсиз калтаклади

Кўчага ўйнаш учун чиқиб кетган қизча онаси чақирганда келмагани учун таёқ билан калтакланган.

Сурхондарёда ёш қизча онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизхмати изоҳ берди.

Аниқланишича, 2023 йил 22 апрель куни соат 13:00 атрофида Денов туманида яшовчи М.А. исмли аёл кўчага ўртоқлари билан ўйнаш учун чиқиб кетган Х.С. исмли қизини чақирган вақтида тополмай, 40 дақиқа қидиргани учун уни уйига олиб кириб, таёқ билан уриб калтаклаган.

Ҳозирги вақтда Х.С. исмли қиз Денов туман марказий касалхонасида даволанмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.