Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди — нархлар

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди — нархлар

Авиақатнов ҳафтасига бир марта Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Бугун, 26 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.

— HY — 541 Тошкент 09:00 - Жакарта 19:30;

— HY — 542 Жакарта 21:00 - Тошкент 03:30 (пайшанба).

Бир томонлама чипталар нархи 4,6 миллион сўмдан ва эконом-класс учун ҳар икки йўналишда 8,6 миллион сўмдан бошланади.

Таъкидлаш жоизки, Жакартадан Индонезиянинг Бали оролига қулай туташув рейслари мавжуд.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.