У аёлини бошқа шахслар билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилиб, мастлик таъсирида бу ҳаракатни содир этган.
Оқибатда, жорий йилнинг 2 январь куни соат 23:45да судланувчи яшаш уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда вояга етмаган фарзандининг кўз ўнгида турмуш ўртоғини шафқатсизларча калтаклаган. Хонадонидаги темир теша билан аёл танасининг дуч келган жойларига уриб, бўғиб ўлдирган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг ўлимига оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан мазкур жиноят иши ЖИБ Шеробод туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандлари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, суд судланувчи бирор бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, муқаддам бир неча маротаба қасддан оғир турдаги жиноятни содир этиб, бундан хулоса чиқармаганлигини эътиборга олиб, судланувчини ўта хавфли рецидивист деб топди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.