Кеча, 2-март куни “Ҳятт Регенcй Ташкент” меҳмонхонасида “Hotel Business Forum 2023” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков очиб берди.
“Меҳмонхона бизнеси форуми барча туризм саноати иштирокчиларини бирлаштириш мақсадида мамлакатимизда хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва такомиллаштириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг халқаро стандартлари ва нормаларини жорий этиш мақсадида ўтказиб келинади, – деди вазир. – Шу сабабдан меҳмонхона индустриясини ривожлантиришнинг асосий “локомотиви” сифатида IT соҳаси, экология, хизматларни рақамлаштириш, таълим ва кадрлар масалаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бугунги тадбирнинг асосий мақсадидир”.
Қайд этиш жоизки, форумнинг биринчи кунида қатор сессиялар ўтказилди. Мутахассислар “Меҳмондўстликда яшил кўникмалар”, “Меҳмондўстлик соҳаси секторини ривожлантиришда яшил иқтисодиёт: Ўзбекистонда меҳмонхоналарни лойиҳалаш ва қуришдаги тажриба ва муаммолар”, “Яшил технологияларга сармоя киритиш: нима учун барқарор туризм тор тенденсиядан глобал ҳодисага ўтади?”, “Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги инвестицион жозибадорлиги, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат томонидан кўмаклашиш”, “Тўғридан-тўғри сотиш – Ўзбекистон меҳмонхона бизнесидаги янги тенденсия”, “Меҳмонхона бизнесида хизматларни автоматлаштириш: амалий тажриба” ва бошқа шу каби долзарб мавзуларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.