Тошкент вилоятида олинган қарз учун 500 фоиз устама талаб қилган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Тошкент вилоятида олинган қарз учун 500 фоиз устама талаб қилган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Гуруҳ аъзоси фуқарога қарз берган. Аммо, фуқаро қарзни бир қисмини қайтарганидан сўнг, қолганини устига беш баравар қўшимча устама талаб қилган.

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ходимлари томонидан қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро 2022 йил март ойида олдиндан таниш бўлган «Император» лақаби билан танилган шахсдан жорий йилнинг апрель ойида қайтариш шарти билан 3800 АҚШ доллари миқдорида қарз олган.

Фуқаро ушбу пуллардан 3600 АҚШ долларини қайтарган. Қолган 200 АҚШ долларини қайтариш вақтини ўтказиб юборганлиги учун уни «кўча ечими билан ҳал этиш» билан қўрқитган. Оқибатда қолган 200 АҚШ долларига яна 1000 АҚШ доллари қўшиб беришини талаб қилган.

Чорасиз қолган қарздор Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада жиноий гуруҳ ариза муаллифидан юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. Жиноий гуруҳ етакчиси муқаддам 6 маротаба судланганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.