Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар устидан назорат ваколатлари кучайтирилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 95-моддасида, Олий Мажлис Сенати қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг юқори палатаси сифатида Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар устидан назорат ваколатлари кучайтирилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 95-моддаси бўйича Тошкент давлат юридик университети бўлими бошлиғи юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Бекзод Наримонов тушунтириш берди.
Янгиланаётган Конституцияда мазкур лавозимларга номзодлар президент томонидан тақдим этилиши ва Сенат кўриб чиқиши мустаҳкамланмоқда.
Амалдаги тартибдан асосий фарқ шундаки, Сенат номзоднинг Бош прокурор ёки Ҳисоб палатаси раиси каби муҳим лавозимга мақбуллик даражасини кўриб чиқиб, ҳал қилиш ваколатига эга бўлади. Ушбу янги тартиб Бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раисинининг Сенат олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизимини киритиш таклиф этилган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Янгиланаётган Конституция асосида Сенат модернизация қилинмоқда. Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар устидан назорат ваколатлари кучайтирилмоқда. Мазкур янгиликлар Парламентнинг қонунийликни, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш ва монополияга қарши қонунчиликка риоя этиш соҳасидаги назоратни амалга ошириш борасидаги тутган ўрнини кучайтиришга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.