25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга мазкур ходимлар учун ижтимоий солиқ давлат томонидан қоплаб берилади.
Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.
Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистоннинг республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.