Тошкентда мактаб ўқувчилари «муштлашув» уюштирди — видео

Тошкентда мактаб ўқувчилари "муштлашув" уюштирди — видео

Келтирилишича, ўқувчилар Америка киносига тақлид қилиб, ёлғондан бу урушни тасвирга олган.

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, муштлашув акс этган бу воқеа жорий йилнинг 15 март куни Олмазор туманидаги 134-мактабнинг орқа томонидаги стадионда юз берган. Мактабнинг 8-«Б» синф ўқувчиларидан бир гуруҳи Америка киносига тақлиддан ўзаро «мушташув» уюштириб, тасвирга олганлиги аниқланган.

«Сўнгра мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказган. Ўқувчилар бу хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўраган. Уларнинг ўзаро муносабатлари дўстона, дарсларда мунтазам қатнашиб келмоқда»,- дейилади хабарда.

Ҳозирда Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.