«Ўзавиация» агентлиги авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталарнинг сотилиши ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирмоқда.
Шу ўринда йўловчиларга онлайн тарзда ёки авиакассалар орқали авиачипталарни сотиб олишдан олдин «Ўзавиация» агентлиги веб-сайтининг (www.uzcaa.uz) бош саҳифасидаги «Ахборот жадвали» бўлимида ушбу парвозларни амалга ошириш учун сўровнома ҳолати ва рухсатноманинг мавжудлиги билан танишиб чиқиш тавсия этилади.
«Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя қилиш мақсадида авиачипталарни сотиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни, хусусий авиакассалар ва сайёҳлик фирмаларини ушбу талабларга риоя қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасига келган хорижий меҳмонларга хамда ватандошларга ноқулайлик туғдирмасликга чақирамиз», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.