Ироқда ўзбекистонлик аёллар умрбод ва узоқ муддатларга қамалган — Бош прокуратура (видео)

Ироқда ўзбекистонлик аёллар умрбод ва узоқ муддатларга қамалган — Бош прокуратура (видео)

Улар Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бош прокуратура бунга муносабат билдирди.

Аввалроқ, Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга уларни юртига қайтаришда ёрдам сўраб видеомурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар ИШИД террористик ташкилоти аъзолари ҳисобланиб, Сурия Араб Республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида мазкур террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келишган.

Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод, қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли бўлмаганлиги сабабли 2019 йил Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган.

Қайд этилишича, мазкур маҳкума аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига етганидан сўнг, халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.