Ўзбекистонда Рамазон ойида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2,5 млрд сўмлик эҳсонлар қилинди

Ўзбекистонда Рамазон ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 2,5 млрд сўмлик эҳсонлар қилинди

Давлат раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров билан учрашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодлар илмий меросини ўрганиш ва халққа етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистонда Рамазон ойида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2,5 млрд сўмлик эҳсонлар қилинди
Қайд этилишича, Рамазон ойида давлат раҳбарининг ташаббуси билан барча имом-хатиблар иштирокида маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилган.

Ўзбекистонда Рамазон ойида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2,5 млрд сўмлик эҳсонлар қилинди
Учрашув давомида «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 млрд 446 миллион сўмлик хайр-у эҳсонлар қилинганлиги таъкидланди.

Қолаверса, Рамазон ойидаги яна бир муҳим янгилик 1 минг 400 нафар кам таъминланган фуқароларнинг давлат томонидан умра зиёратига юборилиши бўлди.

Президент жамиятда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.