54 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қиладиган “свет” турли тадбиркорлар ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлатиб юборилган.
Қайд этилишича, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 5,5 млрд сўм зарар келтирилган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 54 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Андижон, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Мисол учун, Андижон вилоятидаги якка тартибдаги тадбиркорга қарашли цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида 522 млн сўм;
— Сирдарё вилоятидаги “Сув таъминот” МЧЖда 340 млн сўм;
— Тошкент вилоятидаги якка тартибдаги тадбиркорда 163 млн сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.