Қарздорликнинг энг юқори даражаси пойтахтда кузатилиб, истеъмолчилар томонидан 256 млрд сўм тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Таъкидланишича, республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда 1,36 триллион сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,13 триллион сўмни ташкил этса, 224 млрд сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келган.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри: 256 млрд сўм;
Андижон вилояти: 153 млрд сўм;
Тошкент вилояти: 147 млрд сўм.
Шунингдек, ўтган 2022 йил ҳисобида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 2240 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузарликлар натижасида жами 41,5 млрд сўмлик зарар етказилган.
Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:
Тошкент вилоятида: 572 та
Хоразм вилоятида: 940 та
Самарқанд вилоятида: 344 та
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.