Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИВ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган.
«Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.