2006 йилда туғилган 4 нафар йигит эҳсон қутисини бузишган ва пулларни олиб кетишган.
Аниқланишича, 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан масжид ташқарисида жойлашган эҳсон қутиси ичида бўлган тахминий миқдори уч миллион сўм пуллар темир қутини бузиш йўли билан олиб қочилган.
Тезкор-қидирув ишлари давомида масжид ташқарисида бўлган эҳсон қутиси ичидаги пулларни Чуст туманида яшовчи 2006 йилда туғилган 4 нафар вояга етмаган шахслар олиб қочганлиги маълум бўлган.
Уларнинг ёнидан 185 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.