Маълум бўлишича, судланувчи эркак қамалган қўшнисидан ўч олиш мақсадида уни қамоқхонада ўлдиртирмоқчи бўлган. У бунинг учун 150 млн сўм ваъда қилган.
Маълум бўлишича, маҳкум қўшни 2021 йилда судланувчининг уйига босқинчилик қилгани учун қамалган бўлган. Шу сабаб, судланувчи қўшнисидан ўч олиш ниятида юрган.
Аммо, аёл қотиллик режалаштирилгани ҳақида ИИОга маълум қилиб, қамоқхона муассасасидан олинган сохта қотиллик саҳнаси акс этган фотосуратларни судланувчига кўрсатади. Шунингдек, ўлдирилиши керак бўлган маҳкумнинг уйида ҳам сохта таъзия саҳналаштирилади.
Шундан сўнг, судланувчи маҳкум қўшниси ростдан ҳам ўлдирилганига ишониб, аёлга 13 минг долларни бериб, уйга қайтаётган вақтида қўлга олинган.
Суд ҳукми билан ЖКнинг тегишли моддалари билан судланувчи эркак 8 йилга қамалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.