Тошкент шаҳар ИИББ интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган атир ҳидлаган одамлар вафот этаётганлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
“Бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилмаганлигини, шу мазмундаги ёлғон хабарлар бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда айланиб юрганлигини маълум қиламиз. Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, cизлардан, асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.