Қашқадарёда аёл эрининг иккинчи аёлини «самосуд» қилди — видео

Қашқадарёда аёл эрининг иккинчи аёлини "самосуд" қилди — видео

Эр иккинчи хотини билан бошқа уйда ижарада яшаётган бўлган. Биринчи хотин қайнонаси билан уларнинг олдига бориб, иккинчи хотиннинг ялонғоч ҳолатда турган видеосини интернетга тарқатган.

Қашқадарёда эрнинг хотини унинг биринчи турмушидаги аёли томонидан самосуд қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 21:00 атрофида 1990 йилда туғилган О.Ш турмуш ўртоғи 1986 йилда туғилган О.А.ни Қарши шаҳрида ижара уйда, 1993 йилда туғилган фуқаро Н.Д. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётганлигидан хабар топиб, фуқаро О.Ш. ва бошқалар, фуқаро Н.Д.ни уриб, енгил тан жароҳати етказиб, уни эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиб, руҳий тазйиқ ўтказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.