Аввалроқ, видеода акс этган қиз мактаб психологи экани ҳақида хабар тарқалди. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу видеороликдаги қиз Қоракўл тумани “Тинчлик” маҳалласида яшовчи, тумандаги 4-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси 2007 йилда туғилган Т.Ш. эканлиги маълум бўлган.
У ушбу видеотасвирни тахминан икки йил олдин ўз уйида телефонига тасвирга олганлиги, видеотасвир ўзига номаълум бўлмаган ҳолатда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганлиги аниқланган.
Видеотасвирларнинг ижтимоий тармоқларда тарқаб кетганидан сўнг, вояга етмаган қизнинг бувиси туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи ушбу видеолавҳа неварасининг телефонидан номаълум бўлган шахслар томонидан қўлга киритилиб, розиликсиз интернетда тарқатиб юборилганини айтган ва видеони тарқатганларга қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 141/3-моддаси 2-қисми “в” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларини ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Жиноят иши доирасида айбдорларнинг шахсига тўла аниқлик киритилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.