Эндиликда 18 ёшгача бўлган болалар музей ва зиёратгоҳларга бепул киради

Эндиликда 18 ёшгача бўлган болалар музей ва зиёратгоҳларга бепул киради

Президент фармонига асосан, мазкур тартиб сентябрь ойидан бошлаб жорий этилмоқда.

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур тартиб янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.